Ekspertiza

2015 йил натижалари бўйича Қонун ва қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизаси

2015 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти томонидан бир қатор қонун лойиҳалари ва қонунлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, улар асосида 80 дан ортиқ экспертлик хулосалари тайёрланган ва тақдим этилган.
Институт томонидан тақдим этиладиган экспертлик хулосалари ва баҳолари тавсиявий характерга эга. Қабул қилинган қонунлар ва Институт томонидан тақдим этилган хулосалар ва баҳолар таҳлили Институт хулосаларининг 80% дан ортиғи қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳалари устида ишлаш жараёнида инобатга олинганлигини кўрсатди.

Парламент томонидан Институт таклифларини инобатга олинган холда қабул қилинган айрим қонунлар (2012 йилдан 2016 йил апрел ойигача бўлган давр):

Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрувини дeмoкрaтлaштириш соҳасида

1. «Парламент назорати тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 11.04.2016 й.

Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш соҳасида

1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 03.12.2014 й.
2. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 14.05.2014 й.
3. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг. Қонуни (янги таҳрири). 24.12.2012 й.
4. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 25.12.2012 й.

Аxбoрoт сoҳaсини ислоҳ қилиш, axбoрoт вa сўз эркинлигини тaъминлaш соҳасида

1. «Электрон ҳукумат тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 09.12.2015 й.
2. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 05.05.2014 й.

Фуқaрoлик жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш соҳасида

1. «Ижтимоий шериклик тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 25.09.2014 й.
2. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 22.04.2013 й.
3. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 22.04.2013 й.
4. «Экологик назорат тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 27.12.2013 й.
Дeмoкрaтик бoзoр ислоҳoтлaрини вa иқтисoдиётни либeрaллaштиришни янaдa чуқурлaштириш соҳасида
1. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси. 20.01.2016 й.
2. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси. 26.12.2013 й.
3. «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 26.05.2015 й.
4. «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 25.08.2015 й.
5. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 03.06.2015 й.
6. «Электрон тижорат тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 22.05.2015 й.
7. «Тижорат сири тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 11.09.2014 й.
8. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 06.05.2014 й.
9. «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 12.09.2014 й.
10. «Инвестиция фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 09.12.2014 й.
11. «Гаров реестри тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 23.10.2013 й.
12. «Рақобат тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни.06.01.2012 й.
13. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 26.04.2012 й.
14. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). 02.05.2012 й.
15. «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 24.09.2012 й.
16. «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 17.12.2012 й.
17. «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 20.12.2012 й.